Линклар

logo-print

Эрдўғон тақдири 7 июнь куни ҳал бўлади


7 июнь кунги сайловлар арафасида Эрдўғон ўз париясининг ғалабасини таъминлашга қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

7 июнь кунги сайловлар арафасида Эрдўғон ўз париясининг ғалабасини таъминлашга қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Якшанба куни Туркияда Буюк миллат мажлиси – парламент сайловлари бўлиб ўтади. Кузатувчиларга кўра¸ келаëтган сайловларда янги ҳукумат шакллантиришдан кўра¸ Туркияни 13 йилдан бери бошқариб келаëтган Ражаб Тоййип Эрдўғон тақдири¸ унинг мамлакат конституциясига киритмоқчи бўлаëтган фундаментал ўзгартишлари тақдири ҳал бўлади.

Расман¸ 7 июнь кунги сайловларда туркияликлар Буюк миллат мажлисига 550 нафар депутат сайлайди.

Туркияни аввалига Бош вазир¸ ҳозирда эса¸ президент сифатида бошқараëтган Ражаб Тоййип Эрдўғон бу сайловларда ўзи бошчилик қилаëтган Адолат ва тараққиëт партиясининг мутлақ ғолиб чиқишига қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Агар сайловда Эрдўғон партияси яна ғолиб чиқса¸ бу унинг мамлакатни парламент республикасидан президент бошқарувига ўтказиш¸ давлатни бошқаришни ўз қўлига олиш мақсадида конституцияга ўзгартиш киритиш режасининг амалга ошишини англатади.

Ҳозирча мамлакатдаги бошқа партиялар давлат бошқарувида бундай фундаментал ўзгариш қилиш ташаббусини ëқлаганлари йўқ.

Истанбулдаги Иқтисод ва ташқи сиëсат тадқиқотлари маркази раиси Синан Улген¸ август ойида Туркия президенти этиб сайланган Эрдўғон конституцияга ўзгартиш киритиш ғояси¸ ҳокимиятни ўз қўлида марказлаштиришга ҳуқуқий имкон бериши боис қўллашини айтади.

Улген таъкидича¸ Туркияни президент бошқарувига ўтказиш¸ Эрдўғоннинг ўз ваколатларини чеклаб келаëтган жорий тузумдан қутулишига хизмат қилади.

Мамлакатнинг Отатурк асос солган конституциясига фундаментал ўзгартиш киритишни ëқлаëтган Эрдўғон президент бошқарувига ўтиш Туркия иқтисодий тараққиëтига хизмат этажагини иддао қилмоқда.

Мамлакат ички ва ташқи сиëсатини белгилаш парламентдаги аксар ўринларни қозонган партия вакили бўлган Бош вазир ваколатига берилган жорий тузумда президентга фақат рамзий вазифалар юклатилган¸ холос.

Эрдўғоннинг Адолат ва тараққиëт партияси Туркияни 13 йилдан бери мутлақ кўпчилик мақомида бошқариб келмоқда ва 7 июнь кунги сайловларда ҳам Эрдўғон партиясининг ғолиб бўлиши кутилаëтган эди.

Аммо кузатувчиларга кўра¸ сайловлар арафасидаги ҳафталар давомида Эрдўғон партиясининг ғалаба қозониш имконлари анча торайган.

Адолат ва тараққиëт партияси мамлакат конституциясига ўзи таклиф қилаëтган ўзгартишни киритиши учун Буюк миллат мажлисидаги 367 ўринни¸ бу масалани умумхалқ реферндумига қўйиш учун эса¸ 330 ўринни эгаллаши керак.

Аммо сайловларга саноқли кунлар қолган айни кезда¸ Эрдўғон партиясининг бунча ўринни қозониш эҳтимоли савол остида қолмоқда.

Жорий парламентдаги 311 ўрин Адолат ва тараққиëт партиясига¸ 125 ўрин дунëвий тузумнинг асосий ҳимоячиси бўлган мухолифатдаги Жумҳурият халқ партиясига¸ қолган ўринлар эса¸ умумсайловчиларнинг 10 фоиздан кўпроқ овозини қозона олган кичикроқ партияларга мансуб.

Таҳлилчиларга кўра¸ ҳокимият тизимларида кенг тарқалган коррупция¸ иқтисоднинг заифлиги ва ишсизлик даражасининг кейинги беш йил ичидаги энг баланд 11¸3 фоизда қолаëтгани Эрдўғон обрўсининг тушишига сабаб бўлган.

Қолаверса¸ Истанбулнинг Гези парки ўрнида катта иншоотлар қурилишига қарши бошланган намойишларнинг кескинлик билан бостирилиб¸ қонунчиликка фуқаролар ҳақларини чекловчи ўзгартишлар киритилиши Эрдўғон тарафдорлари сонининг камайишига олиб келган.

Турк таҳлилчилари шунингдек¸ курдларнинг Халқ демократик партияси каби кичик партияларнинг сайловчилар орасида нуфузи ошгани¸ Адолат ва тараққиëт партиясининг парламентдаги мутлақ кўпчилик ўринни эгаллашига имкон бермаслигини айтмоқда.

Ассошиэйтед пресс агентлиги таъкидича¸ ўтган йили мамлакатда биринчи умумиллий президент сайлови ўтказилса¸ унда даъвогарлик қилиши ҳақида баëнот бериш орқали Эрдўғон катта ва қалтис ўйинни бошлаган.

1000 хоналик ҳашаматли президент саройига кўчиб ўтганидан сўнг Эрдўғон¸парламентдаги кўпчилик ўринни эгаллаган партияси қўли билан бу саройда ўтириб¸ ўз ваколатини кескин кучайтира олишига ишонди.

Аммо бугунги сиëсий вазиятда бундай режа 2002 йилда Адолат ва тараққиëт партиясини ҳокимиятга олиб келганидан бери Туркия сиëсатини белгилаб келган Эрдўғон йўл қўйган кам сонли катта хато сифатида кўрилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG