Линклар

Хитойда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси иккинчи олтин медалга сазовор бўлди.

4 июнь куни еттикураш йўналишида беллашаётган ўзбекистонлик спортчи Екатерина Воронина жами 5689 очко жамғарган ҳолда рақибларини ортда қолдириб, Осиё чемпионига айланди.

Бир кун аввал ўтган баландликка сакраш беллашувларида Светлана Радзивил Ўзбекистон учун ушбу чемпионатдаги илк олтин медални қўлга киритган этди.

Осиё чемпионлари август ойида Пекинда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Ушань шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионати 7 июнгача давом этади.

XS
SM
MD
LG