Линклар

logo-print

Бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари тадқиқот реакторларидан ядровий ëнилғини чиқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Самарқандга келган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича¸ уч кунлик анжуман давомида қатнашчилар агентликнинг юқори даражада тўйинтирилган урандан фуқаролик соҳасида фойдаланишни имкон қадар камайтириш¸ бундай урандан фойдалангач¸ уни ишлаб чиқарган мамлакатга қайтариш ташаббусини муҳокама қилади.

Самарқанд конференцияси давомида шунингдек Ўзбекистондаги Фотон радиокимëвий комплексини демонтаж ва дунë тарихида илк бор юқори даражада тўйинтирилган суюқ уранни чиқариб олиш мавзуси ҳам муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Ядровий қуролларни тарқатмаслик ва Ядровий синовларни тақиқлаш ҳақидаги келишувларга қўшилган.

XS
SM
MD
LG