Линклар

Порошенко: Украина Қримни қайтариб олиш учун ҳамма ишни қилади!


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

“Биз ҳар кун¸ ҳар дақиқа Қримни Украина назоратига қайтариш учун ҳамма ишни қилаяпми ва қилишда давом этaмиз”¸ деди бугун журналистлар билан учрашган Украина президенти Петро Порошенко шундай баëнот берди.

Порошенкога кўра¸ Киев 2014 йилнинг март ойида Россиянинг Қримни аннексия қилиши ортидан Украинанинг халқаро ҳамкорлари Москвага нисбатан жорий қилган санкцияларни сақлаб қолиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

“Муҳими¸ Россиянинг Украина тарафдорларидан ҳосил бўлган халқаро иттифоқни бузишига имкон бермасликдир”¸ деди жумладан Порошенко.

Айни пайтда Украина президенти¸ Россиянинг украин ҳудудига бостириб кириш таҳликаси ниҳоятда баланд қолаëтгани ҳақидаги баëнотини яна бир бор такрорлади.

XS
SM
MD
LG