Линклар

АҚШ ҳукумат идоралари компютер тармоғига дахл қилган ҳакерлар камида 4 миллион федерал хизматчига оид маълумотни ўғирлади.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти расмийларига кўра¸ ҳакерлик ҳужуми оқибатида давлат идораларининг жорий ва ўтмишдаги хизматчилари шахсига оид маълумотлар ўғирланган.

Ҳакерларнинг Хитойда жойлашганига ишонилаëтганини таъкидлаган вазирлик расмийси¸ ҳозирда АҚШ Федерал тергов бюроси бу ҳужумнинг нима учун ва қандай қилиб уюштирилгани юзасидан текширув ўтказаëтганини билдирди.

Ҳакерларнинг айнан Хитойда жойлашганига оид расмий баëнотга муносабат билдирган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги уни”маъсулиятсиз” деб баҳолади.

Тахминларга кўра¸ ҳакерлик ҳужуми федерал хизматчиларнинг айнан қайсилари давлат сирларига алоқадорлигини аниқлаш ва уларни шантаж қилиб махфий маълумотларни олиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG