Линклар

Хитойда кема ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 396 нафарга етди


Хитойнинг Янцзи дарёсида теплоход ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 396 нафарга етди.

46 одам бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда. Ҳозирга қадар 14 одам қутқариб олинган.

Бортида тўрт юздан зиёд йўловчи бўлган теплоход жума куни Нанкина шаҳридан Чунцинга йўл олган эди.

Кема капитанига кўра, кема чўкишига бўрон сабаб бўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксари Хитой фуқаролари экани айтилмоқда. Хитой ҳукумати кема ҳалока бўйича текширув бошлаган.

XS
SM
MD
LG