Линклар

logo-print

Хитойда чўкиб кетган кема йўловчиларининг жасдалари топилди


Чўкиб кетган кемада ҳалок бўлганларнинг яқинлари.

Чўкиб кетган кемада ҳалок бўлганларнинг яқинлари.

Хитойнинг Янцзи дарёсида ҳолокатга учраб чўқиб кетган кема йўловчиларидан 345 нафарининг жасади топилди. Бу ҳақда 5 июнь куни Хитой расмий нашрлари хабар тарқатди.

Хитойнинг Янцзи дарёсида 1 июнь куни 458 йўловчини олиб кетаётган кема чўкиб кетган эди,. Хабарларга қараганда, ўша куни кемада кетаётган йўловчилардан фақат 14 нафаринигина қутқариб қолишга муваффақ бўлинган.

“Шарқ юлдузи” деб номланган кема Нанкиндан Чунцин шаҳрига кетаётганда бўронга учраган. Қутқарилганлар орасида бўлган кема капитани ва унинг ёрдамчисига кўра, кема жуда тез чўка бошлаган. Йўловчиларнинг асосий қисми хитойликлар бўлгани айтилмоқда.

“Синьхуа” агентлигининг билдиришича, 1 июнь куни қутқарув ишларини давом эттиришга довул ва жала имконият бермаган.

XS
SM
MD
LG