Линклар

АҚШда Бостон портлашларида айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинган Жоҳар Царнаевнинг дўсти, қозоғистонлик талаба Азамат Тажаяков терговчиларни чалғитишга уринишда айбланиб, 3 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

АҚШга ўқиш учун келган Қозоғистон фуқароси Тажяков Бостон судида ўз қилмиши учун кечирим сўради.

Жоҳар Царнаевнинг яна бир дўсти Робел Филлипос уч йиллик қамоққа ҳукм қилинди. У терговчиларни атайлаб алдаганликда айбланмоқда.

Бундан аввал Царнаевнинг яна бир қозоғистонлик дўсти Диас Кадирбаев олти йилга қамалган эди.

Диас Кадирбаев судда Жоҳар Царнаев Бостон марафони пайтида террорчилик ҳаракатини амалга ошириш ниятида эканини билганини, аммо бу ҳақда полицияга хабар бермаганини тан олди.

Шунингдек, у терговга ҳалақит бериш мақсадида Царнаевнинг ётоқхонасидаги буюмларни яширганини ҳам айтди.

2013 йилда Бостонда ака-ука Тамерлан ва Жоҳар Царнаев содир этган портлаш оқибатида 3 одам ўлган ва 250 одам яраланган эди.

Тамерлан Царнаев полиция билан отишма пайтида ўлдирилган. Жоҳар Царнаевга нисбатан 2 йил давом этган суд жараёнида у ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Жоҳар Царнаевга нисбатан чиқарилган ҳукм юқори инстанция судьясининг тасдиғига юборилган.

XS
SM
MD
LG