Линклар

Эш Картер Россияга нисбатан янги чоралар қўлланилиши кераклигини айтди


АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

Россия Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартириши учун Қўшма Штатлар қўшимча чора-тадбирларини кўриб чиқиши лозим. Бу ҳақда 5 июнь куни АҚШ мудофаа вазири Эш Картер Американинг Европадаги қўмондонлиги вакиллари ва Американинг Европа давлатларидаги элчилари иштирок этган анжумандан сўнг баёнот берди.

Мазкур йиғилиш Германиянинг Штутгарт шаҳридаги АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги штаб – квартирасида ўтказилган.

Картернинг айтишича, АҚШ Шарқий Европа давлатлари билан ҳарбий машқларни кўпроқ ўтказиши, мазкур мамлакатлар армияларининг профессионал тайёргарлигини ошириш учун ёрдам бериши ҳамда разведка маълумотлари билан фаолроқ алмашинувни йўлга қўйиш зарур.

АҚШ мудофаа вазири Россиянинг Украинага инисбатан сиёсатини қўпорувчилик, таҳдид ва ахборот билан манипуляция қилишдан иборат ҳаракатлар йиғиндиси, деб баҳолади.

“Бизни бу каби тактика бошқа жойларда ҳам қўлланилиши мумкинлиги ташвишга соладими? Албатта. Бу NATOга аъзо барча давлатларни ташвишга солади”, - деди Эш Картер журналистлар учун ўтказилган брифингда.

АҚШ мудофаа вазири йиғилишда Америка иттифоқчиларининг хавфсизлигини кафолатлаш учун қўлланилиши лозим бўлган чора-тадбирлар масаласи муҳокама қилинганини, аммо бу борада муайян қарорлар ҳозирча қабул қилинмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG