Линклар

Украинанинг Львов шаҳрида Россия президенти Владимир Путиннинг тулумини ураётган одам.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку—Сумгаит йўналишидаги янги темир йўл тармоғини текширмоқда.

Россиянинг Ставрополь ўлкасидаги боғча болалари “Зарница” ҳарбий машқ ўйинларини ўйнамоқда.

Испаниялик матадор Мануэл Эшрибано Мадриддаги Лас Вентас аренасида буқа билан курашмоқда.

Кобулда ўтган бодибилдинг бўйича умуммиллий мусобақада иштирок этаётган спортчилар.

Эронликлар Ислом Республикаси асосчиси Оятуллоҳ Хомейний вафотининг 26 йиллиги муносабати билан унинг Теҳрондаги мақбарасида хотира маросими ўтказмоқда.

Музқаймоқ ялаётган афғонистонлик бола.

ФИФА президенти Йозеф Блаттер Цюрихдаги матбуот анжуманида 2 июнь куни ўзининг истеъфо беришини эълон қилиб, анжуман залини тарк этмоқда.

Британянинг Челенжер танки Германиянинг Липпе шаҳрида автомашина билан тўқнашди.

Хитойнинг Янцзи дарёсида кеманинг чўкиши оқибатида 458 йўловчининг 14 нафаригина қутқариб қолинди.

Мазори Шарифдаги караоке клублардан бирида чилим тортаётган афғон ёшлари.

Украина ҳарбийси Донецк айримачи кучлари қуролли гуруҳига қарши гранатамётдан ўқ узмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG