Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:25

Киевдаги гей-парадда тўқнашувлар рўй берди


Украина пойтахти Киевда “Тенглик марши” деб аталувчи гей-паради пайти тўқнашувлар рўй берди.

Тўқнашувларда уч нафар милиция ходими яраланди. Намойишчиларга ҳужум қилганликда гумонланиб 10 киши ҳибсга олинди.

Киев майдонида парад бўлаётган пайт номаълум шахслар намойишчиларга қарата тутун чиқарадиган шашака улоқтирган ва шу зайлда тўқнашувлар рўй берган.

Намойиш осоишта ўтишини таъминлаш учун 13та автобусда милиция ходими жалб этилган эди.

Хабарларга кўра, гей-парадда 300га яқин одам қатнашган. Аввалроқ, Украинадаги “Ўнг сектор” гуруҳи етакчиси, Олий Рада депутати Дмитрий Ярош ўз ташкилоти мамлакат ғарбида уруш кетаётган бир пайтда Киевда гей-паради ўтказилишига қарши эканини айтган.

Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко ҳам парад бемавруд ўтказилганини билдирди.

Украина президенти Петро Порошенко намойиш ўтказилиши мамлакат конституциясига зид эмаслигини, лекин унинг ўзи бу намойишда қатнашмаслигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG