Линклар

Афғон хавфсизлик кучлари ва Толибон тўқнашувида камида 10 киши ҳалок бўлди


Бадахшондаги афғон хавфсизлик кучлари.

Бадахшондаги афғон хавфсизлик кучлари.

Афғонистон шимолий-шарқида содир бўлган тўқнашувда мамлакат хавфсизлик кучларидан уч киши, Толибон вакилларидан 8 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган афғон расмийларига кўра, воқеа 6 июнь куни толиблар Бадахшон вилоятининг Ямган деган жойидаги назорат-ўтказиш масканига ҳужум қилган пайтда рўй берган.

Маҳаллий полиция вакили Лаъл Муҳаммад Аҳмадзайнинг айтишича, кечаги ҳужумлардан кейин Ямган туманининг ярмидан кўп ҳудуди Толибон назоратига ўтган.

Бу маълумотни тасдиқлаган Бадахшон губернатори вазифасини бажарувчи Шоҳ Валиуллоҳ Адиб Озодликка ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар борлиги ҳамда мамлакат хавфсизлик кучлари Ямган устидан назоратни тиклашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Исми ошкор этилишини истамаган бадахшонлик бошқа бир мулозим эса туман тўлалигича Толибон назоратига ўтгани, хавфсизлик кучлари эса қоча бошлаганини айтди.

“Толибон” ҳаракати ҳам ўз жангарилари туман марказини эгаллаб олганини тасдиқлади.

Халқаро коалиция кучлари ўтган йили Афғонистонни тарк этганидан буён маҳаллий хавфсизлик кучлари толиблар билан мустақил равишда кураш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG