Линклар

Украина: Айирмачилар Киев кучлари позициясини ўққа тутишда давом этмоқда


Донбассдаги украин ҳарбийлари.

Донбассдаги украин ҳарбийлари.

Донбассда айирмачилар украин ҳарбийлари позицияларини ўққа тутмоқдалар. Украинанинг “5-канали” шанба куни Марьинкадаги ўққа тутиш видеоёзувини намойиш қилди.

Украина шарқидаги айирмачиларга қарши ҳарбий амалиёт штабининг маълум қилишича, 6 июнь куни Донецк вилоятидаги Широкино, Гранитное ва Староигнатьевка, Богдановка, Ленинское, Луганское аҳоли пунктлари, Луганск вилоятидаги Кримское қишлоғи ўққа тутилган. Украин ҳарбийлари бу жойларда Минск келишувига зид равишда оғир қуроллардан фойдаланганини иддао қилмоқдалар.

Кеча Украина президенти маъмуриятининг ҳарбий амалиёт масалалари бўйича матбуот котиби Андрей Лисенко жума куни тўқнашув ҳудудида бир ҳарбий ўлдирилгани, яна 10 ҳарбий ярадор бўлганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG