Линклар

Обама: “Катта еттилик” саммитида “Россиянинг Украинадаги агрессияси мубоҳаса қилинади


"Катта еттилик" саммити

"Катта еттилик" саммити

АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, дунёнинг қудратли етти давлати раҳбарлари саммитида Россиянинг Украинадаги агрессияси ва Исломий экстремизмга қандай қаршилик кўрсатиш мумкинлиги муҳокама этилади.

Бу ҳақда Барак Обама Олмония жанубида бўлиб ўтажак икки кунлик саммит арафасида гапирди.

Обамага кўра, саммитда шунингдек иқлим ўзгаришини олдини олиш ва қўшимча иш ўринларини яратим масалалари ҳам муҳокамага қўйилади.

Катта Еттилик номи билан машҳур гуруҳга Германия, Британия, Франция, Италия, Япония, Канада ва Қўшма Штатлар аъзо.

Ўтган йил Россия Украинадан Қримни аннекция қилиб олиши ортидан гуруҳ ўз сафидан Россияни чиқариб ташлаганди.

XS
SM
MD
LG