Линклар

logo-print

Саудия Олий Суди блоггерга чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди


Бадавийга чиқарилган ҳукмга қарши дунё бўйлаб намойишлар бўлиб ўтди

Бадавийга чиқарилган ҳукмга қарши дунё бўйлаб намойишлар бўлиб ўтди

Саудия Арабистони Олий Суди 7 июнь куни блоггер Раиф Бадавийга чиқарилган ўн йиллик қамоқ ва минг дарра уриш ҳақидаги ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Раиф Бадавий Исломни ҳақорат қилишда айбдор деб топилган эди.

Ўтган йил маҳкум этилган Бадавийга январь ойида Жидда шаҳридаги масжид ташқарисида дастлабки 50 дарра урилган ва ушбу жазо маҳкумнинг соғлиги ёмонлашгани туфайли қолдирилганди.

7 июнь куни Бадавийнинг хотини дарра ҳукми янаги ҳафта қайта ижро этилиши мумкинлигидан ташвиш изҳор этди.

Олий Суд ҳукми ниҳоий бўлиб, уни фақат қироллик авфи бекор қилиши мумкин.

Саудия Либерал Тармоғи номли интернетт баҳс гуруҳининг асосчиларидан бўлган Раиф Бадавий 2012 йилнинг июнь ойида ҳибсга олинганди.

Бадавий қиролликдаги диний полицияни танқид қилиши ортидан унинг веб саҳифаси беркитилган эди.

Унга чиқарилган ҳукм халқаро ҳамжамият танқидларига учради.

XS
SM
MD
LG