Линклар

Зиëли дер экан азалдан халқ¸ миллат ва давлатни аниқ бир истиқбол сари йўналтириб¸ ўша истиқболга етаклашга қодир юксак маърифат¸ билим ва ахлоқ эгалари тушунилган. Аммо оқилу жоҳил тушунчалари қоришиб¸ биринчисининг саси чиқмай қолган бугунги ўзбек жамиятида борган сари жоҳиллар овозининг баландроқ эшитилаëтгани кузатилмоқда. Бугун ўзбек ойдинлари қайдаю¸ улар нега жим? Душанба кунги жонли суҳбатимизда шу ҳақда гаплашамиз.

Туркий тилда ойдинлар деб аталадиган ижтимоий қатлам¸ аксар ўзбекистонликларга интеллигенция¸ зиëли сўзлари билан таниш.

Бу тоифа моҳиятини белгилашда икки хил ëндашув мавжуд.

Улардан бирига кўра¸ жамиятшунослар зиëли¸ интеллигенция дер экан¸ профессионал даражада ақлий меҳнат билан шуғулланувчиларни назарда тутади. Бундай изоҳга кўра¸ ақлий меҳнат билан шуғулланувчи ҳар қандай олий маълумотли шахс интеллигенция қавмига мансуб.

Аммо бу тоифага нисбатан асрлардан бери мавжуд бўлиб келган бошқа бир фалсафий ëндашув ҳам борки¸ унга кўра бу қавмга мансуб бўлиш учун шунчаки олий таълим ва ақлий меҳнат билан шуғулланишнинг ўзи етмайди. Моҳиятини ойдинлар¸ зиëлилар сўзлари яхшироқ ифодаловчи бу тоифа муайян соҳадаги юксак билим ва маърифати баробарида юксак ақлий ва маънавий маданият эгалари ҳамдир.

Бу тушунчадаги ойдинлар сафига турли касб эгалари баробарида сиëсий-ижтимоий қарашлари ҳам турли¸ аммо барчасини юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар бирлаштирувчи шахслар киради.

Бу маънодаги ойдинлар ақлий меҳнат ортидан оила боқиш баробарида ўз миллати ва давлати тақдири учун масъулият ҳис этади; ўз миллати ва давлати тараққиëтига халал бераëтган барча қусурларни жамият олдига олиб чиқиб¸ уларни йўқотиш мақсади билан танқид қилади - жамият ва миллатнинг виждонига айланади; жамият золим ва мазлумларга бўлинар экан¸ ҳамиша мазлумлар билан ҳамдард бўлиб¸ улар ҳолидан золимлар билан баҳс этишни ўз ахлоқий бурчи деб билади.

Ўзбекистон олийгоҳларини йилига ўн минглаб йигит-қиз тугатиб¸ ўз профессионал ҳаëтини ақлий меҳнат майдонида давом эттиришга киришади. Бу дегани¸ техник жиҳатдан¸ сон жиҳатдан йилига Ўзбекистон интеллигенцияси сафи ўн мингларга кўпайганини англатади.

Аммо ойдин¸ зиëли деган сўзга лойиқ қавм сафи¸ аксинча¸ сийраклашиб бормоқда ва буни миллат тақдирини белгиловчи масалаларда фикр билдиришга қодир¸ ëхуд шунга журъати етадиганлар сонининг йил сайин камайиб бораëтганидан кўриш мумкин.

Куни-кеча жамиятшунос Анвар Назировнинг Озодликнинг жонли¸ интерактив мулоқотига муносабат сифатида Facebook саҳифасида эълон қилган мана бу мактуби¸ ўзбек жамияти ҳаëтига нақд пул¸ газ¸ свет¸ ичимлик суви тақчиллигидан кўра ойдинлар тақчиллиги кўпроқ таҳдид солаëтганини англашга ëрдам беради:

“Бошланғич ва ўрта мактаб ҳозирги кунда энг муҳим муаммо Ўзбекистон учун, мана шу мавзу билан боғлиқ фикрим шундай бўлди:

Ҳозирги кунда рақобатга тайёр миллат бўлишни истасак¸ мактабдан ислоҳотни бошлашимиз зарур! Бизга ҳозирги вазият ҳам маъқул эмас, совет ҳам. Яна биз учун муҳим омил бу тахминан 80% ўзбеклар ёшлиги! Ёшлари кўп миллатнинг ўсиш учун кучи бўлади, лекин мактабнинг сифати паст бўлса¸ бу омил ўсиш учун эмас, оломон учун ишлайди. Қискача гап шу бўлди.

Лекин Озодлик радиосининг бу эшиттиришига профессор Маҳмуджон Йўлдошевдан ташқари бирор бир янги фикрга эга инсон таклиф қилинмади. Яна советни мақташ бошланди, мен бу мақташларга жавоб бердим - хўп совет мактаби ёмон бўлмаган, лекин совет мактабида ўзбек тарихи ва тили миллат учун етарли даражада берилмаган - Чулпон, Усмон Носир, Фитрат мактабларда бўлмаганлигининг ўзи бу совет мактабининг ўзбек учун бегоналиги кўрсаткичи!

Тархимизчи? Қани ўша советпарастлар нимани билишади ўз миллати тарихидан??? 70 фоизи совет ва рус тарихи ва адабиёти бўлган совет мактабларининг программасида! Афсус яна ёшлиги советда колганлар баҳсга кирди. Кахрамон ака дегани ким билмайман, лекин бу одамнинг фикрича фарқи йўқ лотинчами ёки кириллчами алифбоимиз, бу одам ўзи тушунмас эмиш нега алифбога шу даражада эътибор берилаяпти бошкалар томонидан)))

Тил, адабиёт ва алифбо бу миллатнинг асосий маданий манбаси! Бу менинг фикрим! Лекин совет даврида бошпана топган аканинг фикрича¸ асосан физикани билса бўлди, қолгани жиддий эмас эмиш...

Мана энди ёшларни нега танқид қиламиз агар шунақа фикрлар ўзини зиёли деган одамлардан чиқса??

Бошка бир Шоир ака деган акахоннинг фикрича¸ Ўзбекистонда Каримов кетса ҳамма нарса ўз жойига тушар экан! Мана шунақа мантиқ!

Мен унга жавоб бердим, вазият ва сиёсий тузум фақат бир одам кетиши билан ўзгармайди деб… Шоир ака менга жавоб берди, "Мана Россиянинг аҳволи яхшику, қаранг битта одам (Путин) муаммоларнинг ечимини топди, ёшлар ёшлар деймиз, а Козоғистончи? Туркманистончи? Биздан яхши яшайдику" тахминан мана шу гаплар билан...

Мана энди ёшлардан нимани кутиш керак ??? Мен ёшларимизни мантиқсизлигда айблаб ўтирибман, мана кап-катта одам мантиксизликни аник сиймоси экан))) Наҳотки Шоир аканинг кўзи, кечирасизу, оркасида??

Афсус бу жавобларимга вақт берилмади, эшитиришнинг 70 фоиз вақти эса эски гапларга "бой бўлди"...

Катта ёшда бўлган айрим акахонлар! Ëшларимиздан сиз бир нарсани талаб килишга ҳаққингиз йўқ! Ўзингизга четдан бир қаранг, ўзингизда на мантиқ бор, на фикр!

Озодлик эса бир ҳаракат қилсин, бошка, ЯНГИ ОДАМЛАРНИ ҚИДИРСИН! Ëши кандай булмасин, фарқи йўқ! БИР ЯНГИ ГАП ЧИҚСИН ЎЗБЕКЛАРИМИЗДАН!”

Озодлик дастурларида тез-тез қатнашиб келаëтган Анвар Назировнинг мактуб-мурожаатидан чиқадиган асосий савол – бугунги ëшларга мантиқий¸ танқидий фикрлаш¸ маърифат баробарида юксак ахлоқ¸ миллат ва давлат тақдири учун куюнчаклик ва курашчанликдан сабоқ берадиганлар¸ қоронғу сўқмоқларда пайпасланиб юрган ëшлар¸ қолаверса бутун миллат йўлини зиë билан ëритишга қодир ойдинлар қани? Нега уларнинг саси умумиятла¸ хусусан¸ Озодликдаги баҳс-мунозараларда чиқмайди? деган мазмундадир.

Бугун нафақат Ўзбекистон¸ балки дунëнинг кўплаб олийгоҳларини битириб¸ ўқитувчи¸ врач¸ банк-молия ходими¸ сиëсатчию жамиятшунос¸ адвокату муҳандис сифатида нуфузли жойларда ишлаëтган ўзбекистонликларни ҳамма ерда учратиш мумкин.

Нега ҳар йили интеллигенция сафига кираëтган минглаб ўзбекистонлик Ойдинга айланмаëтир¸ Ойдинликка интилмаëтир?

Нега халқ қаҳрамони¸ халқ ëзувчи ва шоири каби унвонларни кўксига таққанларимиз¸ академик ва профессорликка чиққан зукколаримиз халқ ва миллат эртасига мавжуд таҳдидлар ҳақида оғиз очмаëтир?

Нега умрини минглаб китоб ўқишга сарфлаган олиму донишмандларимиз ўқиганларидан уққанларини ўз миллатдошларига етказишни истамаëтир?

Нега бугун ойдинлар саси ўчгану¸ жоҳиллар саси юксалиб бормоқда?

Нега бугун мактаб-маорифнинг забун ҳолини эмас¸ қўшиқчи қизларнинг кўйлак-лозимини муҳокама қилиб¸ ëзғиришга ишқибозлар¸ диний¸ миллий ва жинсий тоқатсизликка даъватчилар урчимоқда?

Бу кетишда Ўзбекистон ва ўзбекистонликларни кимлар қай усул билан ўзига эргаштирадию¸ унинг эртаси нима бўлади?

Бу саволлар Сизни ҳам қийнаëтган бўлса¸ 8 июнь¸ душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 даб 8 га қадар Skype ва WhatsApp орқали жонли мулоқотимизга қўшилиб¸ мулоҳазаларингизни бошқалар билан ўртоқлашинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG