Линклар

Обама ва Меркель Россияга қарши санкциялар ҳозирча кучда қолиши лозим, деган фикрда


АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель G7 саммитидан олдидан, 2015 йил 7 июни.

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель G7 саммитидан олдидан, 2015 йил 7 июни.

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель Минск битими талаблари бажарилмагунича Россияга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар кучда қолиши лозим, деган қарорга келишди. Икки мамлакат раҳбари 7 июнь куни Баварияда ўтаётган “Катта еттилик” саммити доирасида учрашди.

Аввал “Катта саккизлик” деб аталмиш ривожланган давлатлар даврасидан ўтган йилги Қрим аннексиясидан сўнг Россия чиқариб юборилганди.

Яриморол аннексиясидан кейин АҚШ ва Европа давлатлари Москвага қарши қатор иқтисодий санкцияларни ҳам жорий қилган.

Шу йил февраль ойида Минскда эришилган сўнгги келишувлар Украина шарқида жанговар ҳаракатларни тўхтатишга қаратилганди.

Донбассда оташкесим қарори олинганига қарамай, Киев кучлари ва айирмачилар бир-бирларини сулҳ битимини бузаётганликда мунтазам равишда айблаб келади.

Ғарб давлатлари Россияни Донбассдаги айирмачиларни дастаклаётганликда айблайди, Москва эса бу айбловларни кескин рад этиб келмоқда.

8 июнь куни ҳам давом этадиган “Катта еттилик” саммитида Украинадаги вазиятдан ташқари жаҳон иқтисодиёти муаммолари, экстремизмга қарши кураш, иқлим ўзгаришига қарши кураш каби масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG