Линклар

Украина шарқидаги Мариуполь шаҳрида соҳил қўриқчилари қайиғи минага дуч келиши натижасида бир зобит ҳалок бўлди, қайиқдаги яна беш киши тан жароҳати олди.

Мариуполь ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, портлаш Азов кема таъмирлаш заводидан унча узоқ бўлмаган жойда, соҳилдан 4 километр нарида содир бўлган.

Украинанинг Донецк вилоятидаги Мариуполь шаҳри “Донецк Халқ Республикаси” деб аталмиш тузилма чегара чизиғидан тақрибан 20 километр нарида жойлашган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида бу шаҳар исёнчилар томонидан миномётдан ўққа тутилганди.

XS
SM
MD
LG