Линклар

Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар ўртасида футбол бўйича ЖЧ нимчорак финалига чиқди


Йигирма ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек футболчилари нимчорак финалга йўлланма олди.

Гуруҳ босқичида икки ўйинни бой берган ўзбек ёшлари ниҳоят 3:0 ҳисобида Фижи терма жамоасини мағлубиятга учратди. Ўзбекистон терма жамоаси жамғарган 3 очко плей-офф босқичига чиқишга кифоя қилди.

Нимчорак финалда ўзбек ёшлари 11 июнь куни австриялик тенгдошларига қарши тўп суриши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG