Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:22

Москвада ош марафони бошланди


6 июнь куни Москвада бошланган “Палов культи” марафонида биринчи ўринни Соҳибжон Улуғов ва “Караван чайхана” ошпазлари эгаллади. Дорогомилово бозорига келган меҳмонлар эса ўз овозларини “Чайхона №1” усталарига берди. Ошпазлик марафони сентябрь бошларигача Россия пойтахтининг бошқа бозорлари ва шаҳарларида ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Ўтган шанба куни Москванинг Дорогомилово бозорида бошланган “Палов культи” марафони нафақат ош пишириш усталари, балки ушбу таомнинг оддий шинавандаларини ҳам чорлади.

Ошпазлар танловида Москванинг “Чайхона №1”, “Караван чайхана”, "Чайхана Иzюм", Павлин-Мавлин, "Чайхана Сандык" ресторанлари иштирок этди. Шунингдек, мусобақада Руслан ва Саида Галимишинлар, Соҳибжон Улуғов ва унинг синглиси Ҳилола, Ғайрат Эркабоев, Шамиль Абдршин, Таша Грехова каби ошпазлар ҳам палов пиширишнинг ўзига хос сирлари билан ўртоқлашди.

Москвада ош пишириш марафони бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:14 0:00

Пиширилган ош хайрия тарзида 200 рубль эвазига тадбир меҳмонларига тарқатилди.

Мусобақа ташкилотчиси, асли фарғоналик ошпаз Ҳаким Ғаниев йиғилган маблағ тўлиқ хайрия ишлари, жумладан “Артист” жамғармасига сарфланишини билдирди.

Уста Ҳаким Ғаниев “Палов культи” марафони бутун ёз давомида нафақат Москванинг йирик бозорларида, балки Россиянинг бошқа шаҳар ва ўлкаларида ҳам ўтказилишини маълум қилди:

- Ўзбеклар ош пиширишни Ўзбекистонда юқорига кўтариб қўйган. Шу сабабли номи ҳам “культ” бўлди. Нима учун “марафон”? Чунки у нафақат битта Дорогомилово бозорида, балки бошқа майдончаларда ҳам ўтказилиши учун шундай номладик. Бу биринчи этап. Иккинчиси Черемушки бозорида, учинчиси ВДНХда бўлади, Қримда, Новосибирскда, Омскда ўтказайлик деб келишяпти. Ҳозирча Россия бўйлаб тарқаяпти. Ҳа, демай дунёга ҳам чиқамиз!,- деди Ҳаким Ғаниев.

Танлов ҳакамлигига Ўзбекистон Ошпазлар ассоциацияси президенти Акбар Умаров, Ресторан Бизнеси Академияси ташаббусчиси Анатолий Одинцов, “Шашлик Лигаси” кенгаши раиси Валерий Мальцев, Ресторан ташаббуслари бюроси раиси Сергей Иванов, ресторан танқидчиси Александра Захарова ва “Кухня” (“Ошхона”) телесериалида ошпаз ролини ўйнаган Марк Богатирёвлар таклиф этилди.

Жюри раиси Акбар Умаров палов ўта “демократик” таом бўлиб, уни истаган одам хоҳлаган рецепт асосида тайёрлаши мумкинлигини айтди:

- Биз миллий ошхонамизни сертификация қиладиган махсус қўмита тузиш вақти етиб келди, деб ўйлаймиз. Меҳмон у ёки бу рестораннинг эшигида махсус белгини кўриб, “Ҳа! Бу ерда ўхшатиб тайёрланган эмас, балки ҳақиқий ўзбек палови сотилади!”, деган ишонч билан кириб келиши керак,- дея таъкидлади Акбар Умаров.

Жюри аъзолари энг ширин палов пиширган ошпазни танлагунича, томошабинлар шарқ рақслари ва мусиқа тингладилар. Мусобақа финалида томошабинлар томонидан “Чайхона №1” усталари тайёрлаган ош энг яхши деб тан олингани эълон қилинди. Мусобақа ғолиби ва “Энг яхши ошпаз” унвонига Соҳибжон Улуғов сазовор бўлди. Ундан ташқари, ширинликлар ва пишириқларни тайёрлашда маҳорат кўрсатган “Караван Чайхана” вакилига “Энг яхши пазанда” ёрлиғи топширилди.

Марафон навбати Москванинг Черемушки бозорига ўтди.

XS
SM
MD
LG