Линклар

Домодедово аэропорти эгаларига жиноий иш очилди


Домодедово аэропортидаги портлаш оқибатида 37 киши ўлган, 172дан ортиқ одам жароҳатланганди.

Домодедово аэропортидаги портлаш оқибатида 37 киши ўлган, 172дан ортиқ одам жароҳатланганди.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Домодедово аэропорти эгаларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Мазкур иш аэропортда 2011 йилнинг январидаги портлаш бўйича очилган.

Тергов қўмитаси маълумотига кўра, иш очилганлар рўйхатида "Эрпорт Менежмент Компани Лимитед" компанияси собиқ бошлиғи Светлана Тришина, "Домодедово Эрпорт Авиэйшен Секьюрити" бирлашмаси собиқ раҳбари Андрей Данилов, аэропорт мажмуаси собиқ директори Вячеслав Некрасовлар бор.

Ушбу шахсларнинг касбий совуққонлиги боис ҳудкуш шахс теракт уюштиришга эришганини қайд этишган терговчилар.

2011 йилнинг 24 январ куни Домодедово аэропортида содир бўлган портлаш оқибатида 37 киши ўлган, 172дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Ушбу теракт учун масъулиятни чечен сепаратчи гуруҳлари етакчиси Доку Умаров ўз зиммасига олган.

Суд ҳукмига кўра, терактни уюштиришда айбланиб жами тўрт киши қамалган. Маҳкама уларнинг уч нафарига умрбод қамоқ жазоси белгилади, бир нафари эса 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG