Линклар

Етти миллион сўми борлар закот беради


Шариат ҳукмига кўра, бой одам молининг қирқдан бирини Оллоҳ йўлида садақа қилиши керак.

Шариат ҳукмига кўра, бой одам молининг қирқдан бирини Оллоҳ йўлида садақа қилиши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши бу йилги закот, фитр садақа ва фидя бўйича қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, бу йилги Закот нисоби 7 миллион 140 минг сўм қилиб белгиланган.

Маълумки, шариат ҳукмига кўра, 85 грамм (ёки 20 мисқол) олтини бор мусулмон бой киши ҳисобланади ва у молининг қирқдан бирини Оллоҳ йўлида жоиз жойига бериши керак.

Уламолар Кенгаши шу кунда 1 грамм олтиннинг ўртача нархи 84 минг сўм эканини ҳисобга олган ҳолда, Закот нисобини 7 миллион 140 минг сўм қилиб белгилаш ва ундан 178500 сўм закот чиқариш қарорига келган.

Моли 7 миллион сўмдан кўп бўлган кишилар ҳам шу пропорциядан келиб чиққан ҳолда Закотни адо қилишлари лозим бўлади.

Жон бошига бериладиган Фитр садақаси миқдорини эса Уламолар Кенгаши бу йил 3200 сўм қилиб белгилаган. Бу сумма 2 кило буғдойнинг Тошкент бозорларидаги нархидан келиб чиқиб белгиланган.

Кексалиги, хасталиги, эмизикли боласи борлиги ёки бошқа узрли сабаблар билан Рамазон рўзасини тутолмаган кишилар бериши лозим бўлган Фидя миқдори эса бу йил Уламолар Кенгаши томонидан 10 минг сўм қилиб белгиланган.

Шариат ҳукмига мувофиқ, Фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиши керак.

Бу йилги рўза Ўзбекистонда ёзнинг нақ чилласига тўғри келаяпти.

XS
SM
MD
LG