Линклар

Россия Профессионал футбол лигаси клублари бош мураббийлари орасида ўтказилган сўровда ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олди.

Сўровда 4 очко тўплаган “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Аҳмедов шунча очко жамғарган “ЦСКА” клуби ўйинчиси Бибрас Натхо билан бешинчи ва олтинчи поғонани бўлишди.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб “Зенит” жамоасининг 32 очко тўплай олган бразилиялик ҳужумчиси Халк топилди.

Сўровда иштирок этган мутахассисларга ўтган мавсумнинг энг яхши уч ўйинчисни танлаш таклиф этилган. Биринчи ўринга уч очко, иккинчи ўринга икки окчо ва учинчи ўринга бир очко берилган.

Ўзбекистоннинг уч карра энг яхши ўйинчиси Одил Аҳмедов 2014 йилдан бери Россиянинг “Краснодар” клубида фаолият юритиб келмоқда. Бунгача у Россиянинг “Анжи” ва Ўзбекистоннинг “Пахтакор” клубларида тўп сурган.

1987 йили Наманганда туғилган Аҳмедов 2007 йилдан бери футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосидир.

XS
SM
MD
LG