Линклар

“Ўзбектелеком" ҳиссадорлик ширкати жорий йилнинг 2 июнидан бошлаб провайдерларга 1 Мбит/с Интернет нархини (ташқи канал) 219,01 АҚШ долларига туширганини маълум қилди.

Бу аввалги нархдан 14,24 АҚШ долларига арзондир. Йил бошидан бери Ўзбекистонда Интернет нархи провайдерлар учун етти марта арзонлади.

Ўтган йил бошида 1 Мбит/с канал нархи 306 долларни ташкил этган эди.

Ўзбекистонда провайдерлар учун Интернет нархининг пасайиши билан бирга жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган тарифларнинг ҳам арзонлаши кузатилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар сони ҳозирда 10,2 миллиондан ошган.

XS
SM
MD
LG