Линклар

logo-print

Россияда январь-май ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 8622 автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58,7 фоиз камдир.

Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитаси маълум қилди.

Маълумотда айтилишича, ўтган йилнинг январь-май ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 20888 автомобили харид қилинган эди.

Савдоларнинг пасайиши ортидан корхонанинг Россия автомобиль бозоридаги улуши ҳам қисқармоқда. Ўтган йилнинг январь-май давридаги GM Uzbekistan ширкатининг 2 фоизлик улуши жорий йилда 1,3 фоизгача тушиб кетган.

Аввалроқ Озодлик ўзбек автомобилларининг Россиядаги савдоси жорий йилнинг биринчи чорагида 85 фоизга қисқаргани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG