Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:16

Ўш қирғинига 5 йил. "Ижобий сарлавҳалар қўйишга ҳали эрта, лекин умид бор"


Қирғизистонлик таниқли сиёсатчи Бахтиёр Фаттоҳовнинг айтишича, Ўш воқеалари қайтарилмаслиги учун давлат одамларни тарбиялаши керак.
Қирғизистонлик таниқли сиёсатчи Бахтиёр Фаттоҳовнинг айтишича, Ўш воқеалари қайтарилмаслиги учун давлат одамларни тарбиялаши керак.

10 июнь куни 2010 йилда содир этилган Ўш воқеаларига беш йил бўлади. 2010 йилда Қирғизистон жанубида этник низолар асосида юзага чиққан зўравонликлар, бунинг ортидан 4 кун — 10 июндан 14 июнга қадар давом этган қонли воқеалар чоғида ҳукумат ҳисобича, 450 одам ўлган, минглаб одам яраланган, яна минглаб одам уйини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, миллатлараро тўқнашувларда қурбон бўлганлардан 295 нафари ўзбек, 123 нафари қирғиз, 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғурдир.

2010 йил июнь воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз, 8 нафари бошқа миллат вакилларидир.

Бугун мана шу воқеаларга беш йилдан сўнг яна бир назар солмоқчимиз. Озодлик студиясининг меҳмони Қирғизистон Ўзбек миллий маданий маркази президенти, Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси, Қирғизистон Республикаси Кадр хизмати раисининг ўринбосари Бахтиёр Азизович Фаттоҳов

Бахтиёр Фаттохов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:06 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG