Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

“Ўзнефтмаҳсулот” Тошкентда ёнилғи қисқарганини рад этди


Тошкент Чорсу бозори ëнидаги автобус бекатида автобус кутаётган йўловчилар
Тошкент Чорсу бозори ëнидаги автобус бекатида автобус кутаётган йўловчилар

"Ўзбекнефтмаҳсулот" Тошкентга ёнилғи етказиб бериш камайгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўтган ҳафта "Тошшаҳартрансхизмат" пойтахтда жамоат автобусларини ёнилғи билан таъминлаш 30 фоизга озайганини билдирган эди. Озодлик, пойтахтликлар билан суҳбатларга асосланиб, 29 майдан бошлаб, жамоат автобуслари қатнови кескин қисқаргани ҳақида хабар тарқатганди.

Ўзбекистонда нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб беришга масъул “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси Тошкент шаҳрига ёнилғи етказиб бериш озайганини рад этгани ҳақидаги хабарлар матбуотда 9 июнь куни пайдо бўлди.

Май ойи охирида эса "Тошшаҳартрансхизмат" сайтида эълон қилинган огоҳлантириш 9 июнь куни ҳам сайтда турибди:

“Ёқилғи олиб келиниши 30% қисқартирилганлиги муносабати билан, автобусларни келиш интервал вақти ортиши мумкин,” – дейилган "Тошшаҳартрансхизмат” ўз веб саҳифасига қўйилган баёнотда.

Озодлик суҳбатлашган тошкентликлар ҳам 29 майдан бошлаб, жамоат автобуслари қатнови кескин қисқарганидан ташвиш изҳор этганди.

Аммо, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш учун “етарли миқдорда маҳсулот бор”.

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси ёнилғи етказиб бериш тўловни “100 фоиз олдиндан амалга ошириш шарти билан, шартномавий мажбуриятлар асосида” амалга оширилаётганини маълум қилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компаниясига “амалдаги шартнома доирасида айни вақтга қадар тўлаб қўйилган маблағ миқдорига қатъий мувофиқ бўлган ҳажмда ёнилғи етказиб бермоқда,” дея таъкидланади “Ўзнефтгаз” миллий ҳолдинг компанияси тарқатган баёнотда.

Озодлик мазкур баёнотга изоҳ беришни сўраб “Ўзбекнефтгаз”га боғланди, аммо компаниянинг масъул ходими “қўшимча маълумот” бера олмасликларини айтди.

"Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси мулозими Озодлик билан суҳбатда ёнилғи таъминотидаги узилишлар сабабини изоҳлай олмаслиги ва бу масалада Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиш зарурлигини айтганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими шаҳардаги йўловчи автобуслар “чекланган график” асосида ишлаётганини эътироф этди.

Унга кўра, ҳозирда шаҳар ҳокимлиги солярка сотиб олиш истагини билдириб, интернет орқали эълон берган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мулозими транспорт хизматлари учун нархни ошириш режаси ҳозирча йўқлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG