Линклар

logo-print

Руминия парламенти коррупцияда айбланаётган Бош вазирни қўллади


Виктор Понта.

Виктор Понта.

Руминия парламенти коррупцияда айбланаётган Бош вазир Виктор Понтанинг депутатлик даҳлсизлигини бекор қилиш борасидаги прокуратура сўровини рад қилди.

Прокуратура сўрови сешанба куни парламентда овозга қўйилганида 231 депутат қарши овоз берди. 120 депутат эса Бош вазирга жиноий иш очилишини қўллади.

Виктор Понтага қарши хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби айбловлар илгари сурилмоқда.

Шунингдек, прокуратура Виктор Понтани 2007-2008 йилларда 72 минг АҚШ долларини ўзлаштиришда ҳам айбламоқда. Текширувлар натижасида аниқланишича, Понта бу пулларни Бухарестдаги иккита квартирасини сотиб олиш учун ишлатган.

Руминия Президенти Клаус Иоханнис сиёсий можоралардан қочиш учун Виктор Понтани истеъфо беришга чақирди.

Понта ўзига қўйилаётган айбловларни мутлақо инкор этмоқда.

XS
SM
MD
LG