Линклар

BahsOnline: Ижтимоий медиа ўзбеклар ҳаётига фойдалими ёки зарарли?


Ижтимоий медиа

Ижтимоий медиа

Ижтимоий веб тармоқлар ўзбеклар ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? Чоршанба, 10 июнь куни эфирга узатилган баҳсда ижтимоий тармоқлар ўзбекларга зиён келтирмоқда дегувчилар ва ижтимоий тармоқларни фойдали деб билганлар баҳслашди.

Ижтимоий веб тармоқлар бугун ўзбек жамиятининг ажралмас қисмига айланди. Улардан фойдаланмаган ўзбек камдан кам топилади.

Ижтимоий мулоқотга изн берган ҳар қандай веб саҳифа ижтимоий веб саҳифа сифатида кўрилади.

Facebook, Twitter, Instigram, Youtube ва Odknoklassniki бугун ўзбеклар энг кўп фойдаланидиган тармоқлар сирасига киради.

Мазкур тармоқлар, жуда қисқа фурсат ичида, ўзбекларнинг ўзаро мулоқот, фикр алмашиш ва, таъбири жоиз, хордиқ чиқариш масканларига айланишга улгурди.

Шунинг учун, кўпчилик ижтимоий веб сайтларнинг моҳиятидан огоҳ бўлиш зарурати ҳақида гапира бошлаган.

Ўзбекистон ҳукумати Facebook, Оdnoklassniki ва бошқа ижтимоий тармоқларни “жамият онгини заҳарлаётган иллат”, деб атайди.

Ўзбекистон матбуоти ижтимоий тармоқлар зарари ҳақида саноқсиз мақола ва лавҳалар тайёрлаган.

Навбатдаги BahsOnline эшиттиришида ижтимоий тармоқлар ўзбекларнинг бугунги ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётгани мубоҳаса этилади.

Хўш, ижтимоий веб тармоқлар ўзбеклар ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? Ижтимоий медиа зарарлими ёки фойдали?

Бу галги баҳсда ижтимоий тармоқлар ўзбекларга зиён келтирмоқда деганлар ва ижтимоий тармоқларни фойдали деб билганлар баҳслашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG