Линклар

Жорий ҳафтада Россельхознадзор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга тегишли жами 205 тонна мева ва сабзавотни чегарадан ўтказмади.

Ташкилот юклар орасида Россияга киритилиши тақиқланган сабзавот ва мевалар борлигини рўкач қилган.

Ўзбекистонга тегишли юкларнинг ортга қайтарилиши илк бор кузатилмаяпти.

22 май куни Россиянинг Брянск ва Смоленск областлари Ветеринария ва фитосанитария назорати идораси Украинанинг Винница шаҳридан Ўзбекистонга олиб келинаётган Roshen фабрикаси маҳсулотларини ортга қайтарган эди.

Россия назоратчилари ўзбек тадбиркорларига мўлжалланган 20 тонна қуруқ сут ва сариёғ расмийлаштирилмаганини гапирмоқда.

Ўтган йилнинг декабрида Беларус орқали Ўзбекистонга жўнатилаётган 1 минг тонна Литва сариёғи Россия чегарасига етмасдан ортга қайтарилган эди.

XS
SM
MD
LG