Линклар

Ўзбекистон аэропортларида короновирусга қарши мониторинг ўтказилмоқда


Тошкент аэропорти.

Тошкент аэропорти.

Ўзбекистоннинг барча аэропортларида мамлакатга кириб келаётган одамлар Яқин Шарқ респиратор синдроми короновирусига чалинган одамларни аниқлаш бўйича тиббий мониторинг ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, айниқса Жанубий Корея ва Яқин Шарқдан Ўзбекистонга кириб келаётган йўловчилар диққат билан текширилмоқда. Мазкур минтақаларда апрель ойидан бошлаб короновирусга чалинган беморлар сони кўпайгани кузатилган. 5 июндаги сўнгги маълумотларга қараганда, Жанубий Кореяда короновирусга 41 одам чалингани аниқланган ва улардан 4 нафари вафот этган.

Короновирус оддий шамоллашдан бошлаб, оғир респиратор синдромини қўзғатувчи вирус ҳисобланади. Мазкур вирус биринчи марта 2012 йилда Саудия Арабистонида аниқланган эди. Шу кунгача дунёнинг 23 мамлакатида мазкур вирусга 1185 одам чалинган.

XS
SM
MD
LG