Линклар

Бағдоддаги зўравонликларда камида 28 киши ҳалок бўлди


Бағдоддаги террорчилик ҳаракаитадн кейинги манзара.

Бағдоддаги террорчилик ҳаракаитадн кейинги манзара.

Бағдод ва унинг атрофида 9 июнь куни содир этилган портлашларда 28 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга қараганда, Бағдод кўчаларидан биридаги дўкон олдида мина ўрнатилган машинанинг портлатилиши оқибатида 10 киши ўлган, 24 киши яраланган.

Бағдод ғарбидаги Амирият ал Фаллужжа аҳоли пункти маҳаллий бошқарувига ҳарбий кийим кийиб олган уч жангарининг ҳужум қилиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган. Ҳужум қилганлардан бири маҳаллий бошқарув биноси ичида ўзини портлатиб юборган. Қолган икки террорчи эса ўзларини портлатишга улгурмасдан туриб, отиб ўлдирилган.

Ироқ пойтахтининг жанубий қисмидаги Юсуфия мавзесида йўл четига ўрнатилган мина портлаши оқибатида 17 киши яраланган. Бу ерда тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бағдод ғарбидаги мева-сабзавот бозоридаги портлашда эса камида олти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирча мазкур портлатишлар учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG