Линклар

Киев яқинидаги ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди


Украинадаги ёнғинда ҳалок бўлганлардан уч нафари ўт ўчирувчилардир.

Украинадаги ёнғинда ҳалок бўлганлардан уч нафари ўт ўчирувчилардир.

Киев расмийлари Украина пойтахти атрофидаги ёнилғи сақлаш омборхонасида 9 июнь куни юз берган ёнғин натижасида 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳалок бўлганларнинг уч нафари ўт ўчирувчилардир. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш пайтида бедарак кетган ва ёнғин ўчирилганидан сўнг уларнинг жасадлари топилган.

Киевдан 30 километр наридаги Василькова қишлоғидаги ёнилғи омборхонасида юз берган ёнғинни ўчиришга ўт ўчирувчилардан ташқари минггга яқин милиция ходими ва Миллий Гвардиянинг 500 аскари жалб қилинган эди.

Полиция ёнғинга ёнилғини сақлаш қоидалари бузилгани сабаб бўлган, деган тахминни ўрганмоқда. Мазкур омборхонада 14 минг тонна ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари сақланаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG