Линклар

Amnesty International 9 июнь куни Озарбайжон ҳукумати ташкилот фаолларини мамлакатга киришини тақиқлагани ҳақида баёнот тарқатди. Ташкилот фаоллари 12-28 июнь кунлари Бокуда ўтадиган Европа ўйинлари арафасида инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашаётганига норозилик сифатида намойиш ўтказишни режалаган эди.

Amnesty International айни пайтда Озарбайжонда журналистлар ва мухолифатга нисбатан репрессияларга бағишланган брифинг ўтказишини билдирган. Ташкилот ўзгача фикрловчилар қувғин қилинаётган Озарбайжонда Европа ўйинларини ўтказишга қарор қилинганини кескин қоралаган.

Amnesty International мазкур баёнотни британиялик сиёсий арбоб Эмма Хьюз Боку аэропортида “Озарбайжонда исталмаган шахслар” рўйхатида экани айтилиб, мамлакатга киритилмаганидан сўнг мазкур баёнотни тарқатган.

XS
SM
MD
LG