Линклар

logo-print

Бугун 2010 йилда содир этилган қонли Ўш воқеаларига беш йил тўлди


Ўш воқеалари пайтида минглаб уйлар ёқиб юборилган.

Ўш воқеалари пайтида минглаб уйлар ёқиб юборилган.

Бугун 2010 йилда содир этилган қонли Ўш воқеаларига беш йил тўлди.

Мазкур сана арафасида Ўш воқеаларини уюштирганликда айбланиб Қирғизистонда сиртдан судланган этник ўзбеклар Қодиржон Ботиров, Ҳалилжон Худойбердиев ва бошқалар БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга очиқ хат йўллаб, Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан милиция томонидан қўрқитувлар давом этаётганини иддао қилди.

Баёнотда этник ўзбеклар судларда ва ҳуқуқ-тартибот тузилмаларида адолат топмаётгани, ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситалари йўқ қилингани, ўзбек тилида ўқитиладиган мактаблар сони қисқартирилаётгани, давлат телеканалларида ўзбекларнинг “иккинчи сортлиги”ни таъкидловчи кўрсатувлар намойиш этилаётгани айтилади.

Баёнотга имзо чекканлар БМТ Бош котибидан Қирғизистон ҳукуматини этник ўзбеклар ҳуқуқини поймол қилмасликка чақиришни илтимос қилган.

2010 йилда Ўшда этник низолар асосида юзага чиққан зўравонликлар чоғида ҳукумат ҳисобича, 450 одам ўлган, минглаб одам яраланган. Тўқнашувларда қурбон бўлганлардан 295 нафари ўзбек, 123 нафари қирғиздир.

2010 йил июнь воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз, 8 нафари бошқа миллат вакилларидир.

XS
SM
MD
LG