Линклар

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 14 фуқароси ушланди


Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасидаги Ақ-Жол - Қоплонбек бекати

Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасидаги Ақ-Жол - Қоплонбек бекати

Жанубий Қозоғистон вилоятида Ўзбекистоннинг 14 фуқароси Қозоғистоннинг миграцияга доир қонунларини бузгани учун ушланди.

Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизматига кўра, ўзбекистонликлар Жибек жоли аҳоли пунктида “Онтустук” минтақавий бошқармасининг Сариоғоч отряди чегарачилари ўтказган рейд давомида улар яшаш жойига қайтаётган пайтда қўлга олинган.

Ушланган ўзбекистонликлар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Озодлик ўтган ойда ҳам Жанубий Қозоғистон вилоятида 400дан зиёд ўзбек муҳожири маҳаллий миграция қонунларини бузганликда айбланиб қўлга олингани турли жарималарга тортилгани ва уларнинг бир қисми депортация қилингани тўғрисида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG