Линклар

logo-print

Покистонда ҳаво ҳужумларида камида 12 жангари ўлдирилди


Покистон ҳарбий кучлари мамлакат шимоли-ғарбида амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 12 жангари ўлдирилганини билдирди.

Ҳужумлар 9 июнь куни Афғонистон яқинидаги Шимолий-ғарбий чегара вилоятида амалга оширилган.

Ҳужумлардан бир кун аввал Вазиристон вилоятида рўй берган тўқнашувлар давомида 19 жангари ҳамда етти аскар ҳалок бўлган эди.

Покистон 2014 йилнинг июнь ойида жангариларга қарши йирик амалиёт бошлаган.

Ҳозирда Шимолий-ғарбий чегара вилоятида ҳам бундай амалиётлар олиб борилмоқда. Покистоннинг бу ҳудудларига журналистлар бора олмайди. Шу сабабли у ерда ҳалок бўлганлар сони ва шахсиятини мустақил равишда аниқлашнинг иложи йўқ.

XS
SM
MD
LG