Линклар

logo-print

АҚШ Ироққа бу мамлакат ҳарбийлари билан машқлар ўтказувчи 500 нафар атрофида ҳарбий маслаҳатчи юборишга тайёр. АҚШ маъмуриятига таяниб тарқатилган хабарларга кўра, бу ҳақдаги қарор Ироқ армияси мамлакатнинг бир неча шаҳрини “Исломий давлат” радикал гуруҳи жанггариларига бой берганидан сўнг қабул қилинган.

Ҳозирда Ироқ ҳудудида АҚШнинг 3000 дан зиёд ҳарбий маслаҳатчиси мавжуд. Уларнинг аксарияти Ироқ хавфсизлик кучларини қувватлантириш билан, тақрибан 800 нафари Американинг Ироқдаги объектларини қўриқлаш билан, 450 нафари Ироқ ҳарбийларига машғулотлар ўтказиш билан банд.

Америка матбуотига кўра, Оқ Уй АҚШ ҳарбийларининг Ироқ ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда ҳар қандай иштирокини чеклашга, жумладан жанг майдонида Ироқ армиясига маслаҳатчи сифатида қатнашишини чеклашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG