Линклар

Қозоғистон президенти диний экстремизмга қарши курашда ҳамкорликка чақирди


Астанада ўтаётган Жаҳон динлари ва анъанавий динлар бешинчи қурултойи бўлиб ўтди.

Астанада ўтаётган Жаҳон динлари ва анъанавий динлар бешинчи қурултойи бўлиб ўтди.

Нурсултон Назарбаев бу ҳақда бугун Астанада ўтаётган Жаҳон динлари ва анъанавий динлар бешинчи қурултойида баёнот берди. Қозоғистон раҳбари экстремизни исломий қадриятлар билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Нутқи давомида Назарбоев барча ҳарбий можароларни тўхтатишга чақирди. Унинг фикрича, сиёсий зиддиятларнинг боиси нима бўлишидан қатъи назар, уларни куч билан ҳал этишга уринмаслик лозим.

Жаҳон динлари ва анъанавий динлар биринчи қурултойини Қозоғистон 2003 йили уюштирган эди.

Бу йилги Қурултой иштирокчилари орасида БМТ бош котиби Бан Ки Мун, ЮНЕСКО бош котиби Ирина Бокова, Иордания қироли Абуллоҳлар бор.

XS
SM
MD
LG