Линклар

logo-print

OzodNazar: “Сотқин” фильми ўшликларни ранжитди"


Ўшлик мустақил журналист Шоҳрух Соипов

Ўшлик мустақил журналист Шоҳрух Соипов

Ўшлик мустақил журналист Шоҳрух Соипов билан Ўш воқеаларига беш йил тўлиши муносабати билан суҳбатлашдик.

Ўш воқеалари арафасида кўрсатувлари ўзбек тилида ёки қисман ўзбек тилида олиб борилган "ЎшТв”, “Мезон”, “Пирамида” ¸“ДДД” телеканаллари фаолияти тўхтатилган ва қирғин фақат расмий Бишкек кўз қарашини ифода қиладиган ОАВлари тарафидан ëритилган эди. Орадан беш йил ўтиб вазият ўзгардими?

Бу саволга жавоб берган ўшлик журналист Шоҳрух Соипов Ўшда этник низолар асосида юзага чиққан зўравонликларни ëритиш масаласи мураккаб қолаëтганига эътибор қаратди.

Суҳбатдошга кўра, қирғиз матбуоти Ўш воқеаларини бир тарафлама ëки ниҳоятда эҳтиёткорона ëритмоқда.

Ўшлик мустақил журналист Шаҳруҳ Соипов Ўш воқеаларини уюштирганликда айбланиб Қирғизистонда сиртдан судланган этник ўзбеклар Қодиржон Ботиров, Халилжон Худойбердиев ва бошқалар БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга очиқ хат йўллаганига ҳам муносабат билдирди.

2010 йилда Ўшда этник низолар асосида юзага чиққан зўравонликлар чоғида ҳукумат ҳисобича, 450 одам ўлган, минглаб одам яраланган. Тўқнашувларда қурбон бўлганлардан 295 нафари ўзбек, 123 нафари қирғиздир.

Бу воқеалардан беш йил ўтиб ëвлашган тарафларни бирлаштирадиган муштарак жиҳатлар борми?

Шоҳруҳ Соиповнинг айтишича Қирғизистондаги ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам бирдек иштиëқ билан Ўзбекистонда суратга олинган фильмларни томоша қилмоқда.

- Бу кинолардаги оила¸ муҳаббат ва садоқат мавзуси сиëсат ва зўравонликдан чарчаган элдошларимизга манзур бўлмоқда, дейди суҳбатдош.

Айни пайтда Шоҳрух Соипов ўзбек киноларида ўшлик ўзбеклар ҳаëти салбий рангларда тасвирланганидан таассуф билдирди:

- Масалан “Сотқин” киносида ўшликлар ўта салбий тасвирлангани бизни ранжитди, деди у...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG