Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:33

"ДНР" ва "ЛНР" лидерлари Россияга қўшилиш истагини билдирди


Донбасс айирмачи республикалар расмий вакиллари Денис Пушилин ва Владислав Дейнего
Донбасс айирмачи республикалар расмий вакиллари Денис Пушилин ва Владислав Дейнего

Дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Донецк ва Луганск "республика"лари Қрим ярим оролини "Украина таркибидаги ҳудуд", дея Украина Конституциясига киритган ўзгартишларни қайтариб олмоқда.

Айирмачилар Қримни Россиянинг бир қисми эканини тан олиб, келажакда “Россия Федерацияси таркибига қўшилиш” истаги борлигини билдирди.

Бундай баёнот аввалроқ Донбасс айирмачиларининг Қрим ва Севастополни Украина таркибида эканини тан олиши ортидан Россияда кўтарилган катта шов-шув ортидан қабул қилингани айтилмоқда.

ДНР ва ЛНР айирмачилари Қрим ва Севастополни Россиянинг таркибий қисми эканини эътироф қилди ва келажакда Россия таркибига қўшилиш истаклари борлигига ишора қилди.

“ДНР ва ЛНР Қримни сўзсиз Россиянинг бир қисми деб ҳисобга олади. Ундан ташқари, бизнинг республикаларимиз ҳам келажакда Россия Федерацияси таркибига қўшилишни истайди”, дейилади айирмачи республикалар расмий вакиллари Денис Пушилин ва Владислав Дейнего томонидан имзоланган баёнотда.

Донецк ахборот агентлиги хабарига кўра, Донбассдаги республикалар Қрим ва Севастополь номи учрайдиган Украина Конституциясига киритилган ўзгартишларни қайтариб олмоқда. Шунга қарамасдан, Донецк ва Луганск вакиллари тан олинмаган давлатлар мақоми Минск шартномалари асосида белгиланиши кераклигини эслатиб қўйди.

Дарҳақиқат, Украина парламентига Донецк ва Луганск халқ республикалари юборган ва Конституциянинг 133 моддасига киритилиши сўралган ҳужжатда “Украина маъмурий-ҳудудий тизимига: Қрим автоном республикаси.... Киев ва Севастополь шаҳарлари киради” дейилган.

Эслатиш жойизки, бир кун олдин ДНР ва ЛНР томонидан тузилган қўшма гуруҳ Украина Конституциясига ўзгартиш киритиш таклифи билан парламентга мурожаат қилди. Унда Қрим ва Севастополь ҳудудлари Украина таркибидаги ҳудудлар экани кўрсатилган. Бундай “ўзбошимчалик” Россия “миллатчи-ватанпарвар” орасида катта шов-шувни келтириб чиқарди. 9 июнь куни оммавий ахборот воситаларида бу янгилик айирмачилар Қримни Украина таркибида эканини тан олиши дея қабул қилинди.

Кейинроқ, ҳужжатни тузишда иштирок этган Владислав Дейнего яриморол мақомини белгилаш уларнинг ваколат доирасига кирмаслиги, ДНР ва ЛНР фақат Украина Асосий Қонунининг ўзларига тегишли бўлган қисмини ўзгартира олиши, лойиҳанинг қолган қисми амалдаги Украина Конституциясидан кўчирилганини билдирди. Пушилин ва Дейнего “Украина пропагандаси ҳатто шундай арзимас формалликлардан аллақандай сиёсий ҳодиса яратишга уринаётганлик”да айблади.

“Русский обозреватель” сайти бош муҳаррири, ўзининг миллатчилик ғоялари билан танилган Егор Холмогоров куни-кеча “Известия” газетасида чиқарган мақоласида “Донбасс кураторлари”ни қаттиқ танқид қилди ва Россия ҳукуматини “кузирдан фойдалана олмаганлик”да айблади.

Айни пайтда, тан олинмаган Донбасс айирмачилари таклифлари Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан маъқулланган ва “муроса учун имконият”, деб аталган эди. Россия Ташқи ишлар вазири муовини Григорий Карасин ЛНР ва ДНР киритган Украина Конституциясига ўзгартишлар “Киев истак-хоҳишига мувофиқ янги тинчлик келишувларига йўл очиши” тўғрисида баёнот беришга ҳам улгурган.

Бунга жавобан, Россия таркибидаги Қрим ҳукумати янги бошлиғи Сергей Аксёнов “Ишонаманки, ҳамкасбларим бошқа маънони назарда тутмаган, шунчаки адашиб кетган”, дея изоҳ берди.

“Бу мавзуда кейинги ортиқча гап-сўзларнинг пайдо бўлиши олдини олиш мақсадида, Украина конституциясига Қрим ва Севастополь номлари учрайдиган жойлари тўғрисида киритилган ўзгартиш лойиҳасиниқайтариб оламиз”, дея баёнот берди фикри ўзгариб қолган ЛНР ва ДНР вакиллари.

Украина Конституциясига жўнатилган ўзгартишларда Донбасс минтақаси Украина таркибидаги махсус мақомга эга ҳудуд сифатида тан олиниши сўралган.

XS
SM
MD
LG