Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ёш футболчилар Янги Зенландияда ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.

11 июнь куни ўтган нимчорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Австрия жамоасини 0:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги иккала голга ҳам "Бунёдкор" футбол клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Достонбек Ҳамдамов муаллифлик қилди. Ёш футболчи ўйиннинг 47 ва 57 дақиқаларида рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган.

14 июнь куни ўтадиган чорак финал учрашувида мураббий Равшан Хайдаров шогирдлари сенегаллик тенгқурларига қарши тўп суради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 09:30 да бошланади.

XS
SM
MD
LG