Линклар

БМТ раҳбари Каримов билан ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилади


Бан Ки Мун Тошкентга келиши олдидан Қозоғистонга сафар қилди.

Бан Ки Мун Тошкентга келиши олдидан Қозоғистонга сафар қилди.

11-12 июнь кунлари Тошкентга сафар қилаëтган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун президент Ислом Каримов билан учрашувда ташкилотга оид тизимларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик дастурлари истиқболини муҳокама қилади.

Расмий маълумотларга кўра¸ учрашувда шунингдек халқаро ва минтақавий майдондаги долзарб масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бу Бан Ки Муннинг БМТ Бош котиби сифатида Ўзбекистонга қилаëтган иккинчи сафаридир.

2010 йили Ўзбекистонга келган БМТ раҳбари сафари давомида дунëдаги экологик фожиа деб кўрилаëтган Орол денгизини бориб кўрган эди.

Ўзбекистон БМТ аъзолигига 1992 йилда қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG