Линклар

logo-print

Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка оид музокараларни якунлади


22 июнь куни Қозоғистон 20 йиллик музокаралардан сўнг ЖСТга расман аъзо бўлиши кутилмоқда.

22 июнь куни Қозоғистон 20 йиллик музокаралардан сўнг ЖСТга расман аъзо бўлиши кутилмоқда.

Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш шарт-шароитлари бўйича 20 йил давомида олиб борган музокараларни расман якунлади.

Ташкилот ва Остона ҳукумати томонидан мувофиқлаштирилган ҳужжатлар пакети 22 июнь куни ЖСТга аъзо давлатлар расмий тасдиғига тақдим этилади.

Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳақида 1996 йилда ариза топширган.

2014 йили Қозоғистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича Европа иттифоқи билан икки томонлама музокаралар ниҳоясига етган.

Ташкилот расмий баëнотида айтилишича¸ Остонанинг Евроосиë иқтисодий иттифоқига аъзолиги билан боғлиқ тарифлар юзасидан махсус музокаралар ўтказиш зарурати Қозоғистоннинг ЖСТга қўшилишини мураккаблаштираëтган жиҳатлардан биридир.

Евроосиë иқтисодий иттифоқига аъзо Россия ЖСТга 2012 йилда қўшилган. Шунингдек¸ Арманистон ва Қирғизистон ҳам мазкур иттифоқ¸ ҳам ЖСТга аъзодир.

Жаҳондаги савдо-сотиқ қоидаларини белгиловчи Савдо ташкилотига 161 давлат аъзодир.

XS
SM
MD
LG