Линклар

Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича¸ Қозоғистон ҳукумати сентябрдан бошлаб мактаб ўқувчиларига бепул тушлик беришни тўхтатиб¸ давлат маблағини етимлар ва камбағал оилалар болаларига ëрдам дастурларига сарфлайди.

Айтилишича¸ ҳозирга қадар Остона ҳукумати мамлакатдаги ҳар бир ўқувчига бепул овқат бериш учун бола бошига кунига 300 тенге¸ ëки 1¸6 АҚШ доллари сарфлаб келган.

Мамлакатда эса¸ расмий статистикага кўра¸ 2014 йилда 2 миллион 600 минг ўқувчи бола қайд этилган.

Февраль ойида ҳукумат мажлисида мамлакатдаги иқтисодий кризисдан чиқиш йўл-йўриқлари ҳақида гапирган президент Нурсултон Назарбоев мактаблардаги бепул тушликни бекор қилиш ташаббусини қўллаган эди.

Асосий савдо-иқтисодий шериги Россия бўлган Қозоғистон Россиядаги иқтисодий таназзулдан кучли зарба етган давлатлардан биридир.

Назарбоев¸ иқтисодий таназзул боис турли илмий лойиҳалар ва дастурларга давлат маблағи ажратишни қисқартириш ҳақида ҳам кўрсатма берган.

XS
SM
MD
LG