Линклар

logo-print

Байден Россияга нисбатан санкциялар кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди


Жозеф Байден.

Жозеф Байден.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден АҚШ ва унинг “Катта еттилик” гуруҳидаги иттифоқчилари Россия Минск келишувида зиммасига олган мажбуриятларни адо этмаса¸ санкцияларни кучайтиришга тайëр эканлигини билдирди.

Бу баëнот Байденнинг Вашингтонга келган Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан учрашувидан сўнг эълон қилинди.

АҚШ вице-президентига кўра¸ Россиянинг Украина шарқидаги вазиятни кескинлаштираëтганига жавоб тариқасида Ғарб пойтахтларида санкциялар устига янгилари қўшишга ҳозирлик бормоқда.

Айни пайтда Байден Россия раҳбариятини яна бир бор Минск келишувларига амал қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG