Линклар

Россия АҚШни ўз сарҳади яқинига ракеталар жойлаштириш оқибатидан огоҳлантирди


Россия Ташқи ишлар вазирлиги бугун эълон қилинган расмий баëнотида Россия армиясининг одатдан ташқари бирор ҳарбий фаолиятни амалга оширмаëтгани иддао қилинди ва Вашингтон совуқ уруш даврида имзоланилган қуролланишни назоратга олиш келишувига тўлиқ амал қилишга чақирилди.

Москва баëнотига кўра¸ АҚШнинг Россия чегарасига яқин ҳудудларга ўз ракеталарини жойлаштириш режаси ўрта масофага учувчи ядровий кучларга оид СССР ва АҚШ ўртасида имзоланилган келишувнингбутунлай барбод этилишини англатади.

Россия дипломатик идораси баëнотида шунингдек АҚШ Киев ҳукуматини Украина шарқидаги можарони давом эттиришга рағбатлантираëтганликда айбланди.

Мазкур баëнот арафасида АҚШ Давлат департаменти Россияни қуролланишни чеклашга оид келишувларни бузаëтганликда айблаган эди.

Жорий ой бошида эса АҚШ мудофаа расмийлари Россиянинг ўзаро келишувни бузаëтганига жавоб тариқасида Европада қуруқликка жойлаштирилган ракеталар ўрнатиш режасини муҳокама қилди.

XS
SM
MD
LG