Линклар

Россия Федерал Миграция хизматининг Екатеринбург шаҳар бошқармаси матбуот хизматига кўра¸ миграция ходимлари томонидан ушланиб¸ махсус муассасада сақланаëтган 26 яшар Ўзбекистон фуқароси бугун норозилик тариқасида ўзини ўлдиришга уринган.

Воқеа 11 июнь куни миграция хизматининг хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш муассасаси тиббий изоляторида содир бўлган.

Сақлаш жойидаги шароитга норозилик билдирган ўзбекистонлик муҳожир¸ расмий хабарга кўра¸ қўлига писка олиб аввалига хизмат расмийсига таҳдид қилган ва кейин ўз венасини кесган.

“Бу ва бошқа тутқунларнинг норозилиги дарҳол миграция хизмати ходимлари томонидан тўхтатилди ва жамоат тартиби қайта тикланди”¸ дейилади расмий баëнотда.

Айтилишича¸ ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига тиббий ëрдам кўрсатилган ва у шаҳардаги руҳий касаллар шифохонасига ëтқизилган.

XS
SM
MD
LG