Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:18

OzodNazar: Лениннинг ваҳшийлигини инкор қилиш қийин!


OzodNazarнинг бугунги меҳмони шоир ва психолог олим Маҳмуджон Йўлдошев Ўзбекистон матбуоти Ленин ҳақида сукут сақлагани боис¸ ëш авлод бу одам ҳақидаги маълумотни кўча-кўйдан олиб ўзларича эҳтиром қилиб юрганига эътибор қаратди.

Суҳбатдошга кўра¸ Лениннинг ваҳшийлигини инкор қилиш мушкул. Маҳмуджон Йўлдошев Литвада бир йигитнинг жамоат жойда “шўро инқилоби отаси” Ленин сурати туширилган футболка кийиб юргани боис 289 еврогача жарима тайинланганига муносабат билдирди.

Суҳбатдош шунингдек Ўзбекистон Адлия вазирлиги янги Низомига кўра¸ нодавлат ташкилотларнинг йиғинлари чекланганига оид янгиликни ҳам шарҳлади.

Янги тартибга кўра¸ нодавлат ташкилотининг низомидаги ўз мақсадига эришиш учун Ўзбекистон ëки хориж давлати ҳудудида ўтказадиган ҳар қандай конференция¸ семинар¸ трейнинг¸ акция¸ “давра столи” атрофидаги учрашувлар¸ симпозиум каби ҳар қандай тўпландиси тадбир деб талқин этилади ва бундай тадбир ўтказишга камида 20 кун олдин расмий рухсат олиш талаб қилинади.

Маҳмуджон Йўлдошев суҳбат мобайнида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг кинематография соҳасини ислоҳ қилиш бўйича янги режа қабул қилганини олқишлаб¸ бундан буëн ўзбек киноси қайнона-келин мавзусидан баландроқ темаларда кино олсайди¸ дея истак билдирди.

OzodNazar: Лениннинг ваҳшийлигини инкор қилиш қийин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG