Линклар

Наманганда қирғизистонликлар Ўзбекистон фуқаросини гаровга олди


Наманганда 4 июнь куни Ўзбекистон фуқароси қирғизистонликлар томонидан гаровга олинди. Бу ҳақда 11 июнь куни Наманган ички ишлар бошқармасига таянган ҳолда Podrobno.uz нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон –Қирғизистон чегарасидан 350 метр оралиқда жойлашган “Нанай-1” насос станциясига Қирғизистоннинг Ахси туманида яшовчи икки фуқаро келиб, насос станцияси ишчиси Одилжон Давлатовни куч билан машинага босиб олиб кетган.

Маълум бўлишича, наманганлик Санжар Арзиматов Қирғизистон фуқароларидан 1 июнгача тўлаш шарти билан 30 миллион сўмлик қорамол сотиб олган. Бироқ Арзиматов қарзини ўз вақтида тўламаган. Қирғизистон фуқаролари Арзиматовнинг ўзини топа олмай, Одилжон Давлатовни гаров сифатида олиб кетган.

Ўзбекистон томонининг расмий норозилигидан сўнг 5 июнь куни қирғиз ҳуқуқ-тартибот тузилмалари гаровдаги ўзбекистонликни озод қилишга муваффақ бўлган ва Ўзбекистонга қайтарган.

Ҳабарда айтилишича, қирғизистонликлардан қарздор бўлиб қолган Санжар Арзиматов иши Намангандаги ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан ўрганилмоқда. Агар қирғизистонилкларнинг иддаолари тасдиқланса, Арзиматовга Ўзбекистон Жиноят кодексининг контрабанда ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш моддалари бўйича жиноят иши очилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG